Линклар

logo-print

Бағдодда Ироқ Бош вазири Ийяд Алавий қариндошларидан уч киши ўғирлаб кетилди.


Ироқ ҳукумати вакили Жорж Саданинг хабар қилишича, қуролланган кишилар гуруҳи Алавийнинг амакиваччаси уйига бостириб кирган ва уни хотини ҳамда яна бир яқини билан куч ишлатиб олиб чиқиб кетган.
Бу хабарни Алавий вакили Мина Али ҳам тасдиқлади. Бироқ унинг айтишича, воқеа бироз бошқачароқ юз берган:
"Бизгача етиб келган маълумотга қараганда, жаноб Ғози Алавий, унинг турмуш ўртоғи ва келини ўғирлаб кетилган. Улар сешанба куни кечқурун Бағдоднинг Ал-Қадисия мавзеидаги ўз уйидан чиқаётганларида қуролланган кишилар томонидан қўлга олинган".
Ўғирлик учун масъулиятни "Ансар ал-Жиҳод" гуруҳи ўз зиммасига олди.
Экстремистлар, агар икки кеча-кундуздан сўнг АҚШ ва Ироқ муваққат ҳукумати ҳарбийлари Фаллужада ўтказаётган амалиётлар тўхтатилмаса ҳамда қамоқхоналарда ётган исёнчилар озодликка чиқарилмаса, гаровга олинганларни ўлдирамиз, деб таҳдид қилишаяпти.
Гуруҳ баёноти исломчи сайтлардан бирида эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG