Линклар

Ясир Арафат сўнгги соатларда ўта оғир аҳволда, оғир кома ҳолатида.


Бироқ Арафатнинг ҳолидан хабар олиш учун Париждаги касалхонага борган Фаластин мухторияти раҳбарлари унинг ҳаётини сунъий равишда сақлаб турган аппратурани ўчириб қўйиш тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, деб баёнот берди.
Фаластин ҳукумати аъзоси Соиб Эрекат бундай баёнот қилди:
"Арафатни Рамаллоҳда дафн этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мисрлик биродарларимиз Фаластин мухторияти раҳбари билан видолашув маросимини Қоҳирада ўтказишни таклиф қилди. Биз бу таклифни муҳокама қилаяпмиз. Арафат Рамаллоҳда вақтинча дафн этилади. Эртами-кечми унинг ҳоки Қуддусга кўчирилади".
XS
SM
MD
LG