Линклар

Пикетчилар милиция тўғрисидаги қонунни талаб қилди


Феруза 10 ноябрь куни Ўзбекистонда Милиция куни нишонланиши муносабати билан бир гуруҳ фуқаролар Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари суди биносини пикет қилди.

Пикет иштирокчиси Константин Степановнинг “Озодлик” мухбирига маълум қилишича, норозилик чиқиши қатнашчилари Ўзбекистонда милиция ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳақида қонунлар қабул қилинишини, судлар адолат билан ишлашини, судлар ҳақидаги қонунларнинг такомиллаштирилишини талаб қилган. Пикетни кузатиб борган ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари милиция тўғрисида қонун қабул қилиш ҳақидаги талабларни қўллаб-қувватлаган. Улар бундай қонунни ўзлари ҳам хоҳлашини билдирган.

Пикетда қатнашган Абдулазиз Абдураззоқовнинг таъкидлашича, милиция ходимларининг қонунбузарликлари, фуқароларнинг хўрлашларидан халқ ҳаддан ташқари жабр кўрмоқда. Бу эса халқнинг ҳуқуқ-тартибот органларига бўлган ишончини бутунлай йўққа чиқаряпти.

Хўш, Ўзбекистонда милиция тўғрисидаги қонун нега қабул қилинмаган?

Демократик ташаббуслар маркази раҳбари Искандар Худойбергановнинг фикрича, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари фаолияти учун маълум тартиб-қоида ва қонунлар мавжуд. Лекин гап бунда эмас. Қонун қабул қилингани билан у ишламаса фойдасиздир. Шу боис, аввало, мавжуд қонунларга амал қилинишини талаб этиш зарур.

Унинг эътирофича, ҳар қандай соҳада қонун қабул қилинишидан олдин унинг ишлаш механизмини яратиш керак. Бунинг учун эса фуқароларнинг хоҳиш-иродалари, фикр ва қарашлари ўрганилиб, қонун яратилаётганда, уни амалга оширишда инобатга олиниши лозим.
XS
SM
MD
LG