Линклар

logo-print

Франция ўзининг Фил суяги қирғоғидаги фуқароларини эвакуация қилмоқда.


Африканинг ғарбида жойлашган бу мамлакатда французларга қарши акциялар давом этмоқда. Фил суяги қирғоғида Франциянинг 14 минг нафар атрофида фуқароси бор.
БМТ ўз ходимларини бу мамлакатдан олиб чиқиб бўлди.
Ҳукуматга қарашли ҳарбий авиация ўтган ҳафтада Буака шаҳрига берган зарба оқибатида Франция тинчлик сақловчи кучларининг 9 аскари нобуд бўлган эди. Бунга жавобан Франция ҳарбийлари Фил суяги қирғоғи Ҳарбий ҳаво кучларининг икки қирувчи учоғи ҳамда бир неча вертолётини йўқ қилди.
XS
SM
MD
LG