Линклар

Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат 75 ёшида оламдан ўтди


Фарангис Саид Фаластин мухторияти раҳбари, Фаластин озодлик ҳаракатининг машҳур етакчиси Ясир Арафат 75 ёшида Франция пойтахти яӄинидаги ҳарбий касалхонада оламдан ўтди. Арафат Париж касалхонасига саломатлиги кескин ёмонлашгани оӄибатида 29 октябр куни ётӄизилган эди. Бу унинг сўнгги 3 йил давомида биринчи бор Рамаллоҳдаги ӄароргоҳини тарк этиши бўлди. У Рамоллоҳга ӄайтиб бормади. Арафат Рамаллоҳда дафн этилади. Фаластин халӄи мустаӄиллик ва озодлик учун курашган етакчиси билан видолашмоӄда.

Фаластин раҳбари Ясир Арафат мураккаб сиёсий мерос ӄолдирди.

У ўз ҳаётини мустаӄил Фаластин давлатини барпо этишга бағишлади. Аммо маӄсадига эриша олмади.

2002 йилда Арафат ўзи ҳаӄда бундай деган эди:

”Мен Фаластин аскариман. Мен ӄуролимдан нафаӄат ўзимни, балки ҳар бир фаластинлик гўдак, эркак ва аёлни, умуман Фаластинни ҳимоя ӄилиш учун фойдаланаман.

Ясир Арафатнинг асл исми Муҳаммад Абдул-Рауф Арафат Асӄудва ал-Ҳуссайний бўлиб, у 1929 йилда туғилган. Унинг туғилган жойи номаълум. Кўплар Арафатнинг Мисрда туғилганини таъкидласа, айримлар Қуддус ёки Ғазо минтаӄасини тилга олади. Ёшлигидан буён Арафат Ясир исми остида танилган. Фаластинликлар эса уни Абу Умар деб аташади.

Ёши 17га кирмай туриб, Арафат Коҳирадан Фаластинга ғайриӄонуний равишда ӄурол-аслаҳа олиб ўта бошлади. Ўша даврда фаластинликлар Британия ва яҳудийларга ӄарши курашаётган эди. 50-йилларда талабалик даврида ҳам Ясир Арафат шу фаолиятни давом эттирди. У инженер дипломини ӄўлга олганидан сўнг ҳам Мисрдан Исроилга ӄурол олиб ўтиш билан шуғулланди.

1958 йилда Арафат бир гуруҳ сафдошлари билан “Фатҳ” гуруҳига асос солади. 60-йиллар ўрталарида эса Фаластин Озодлик ташкилотини тузади. Ҳар иккала тузилма Исроилга ҳужумлар уюштириш билан шуғулланган. Кўп ўтмай “Фатҳ” Фаластиндаги энг ӄудратли ташкилотга айланади. Айни ваӄтда Фаластин озодлик ташкилотининг нуфузи шу ӄадар ортади-ки, Исроил ҳукумати уни Фаластин халӄининг расмий ва рамзий вакили сифатида эътироф этади. Арафат эса ташкилотнинг ижроия ӄўмитаси раҳбари этиб тайинланади.

Исроил ва уни ӄўллаб-ӄувватлаган АҚШ ӄаторида халӄаро ҳамжамиятнинг айрим бошӄа аъзолари ҳам Арафатни террорчи, деб айблайди. 1988 йилда у БМТда чиӄиш ӄилиб, террорчиликни расман ӄоралайди ва позициясини шундай ифодалайди:

”Биз Исроил давлатини эътироф этамиз ва биз ўз сўзимиздан ӄайтмаймиз. Исроил халӄи хавфсизлик, тинчлик ва барӄарорлик шароитида, Фаластин халӄи билан ёнма-ён яшашга ҳаӄли. Аммо Фаластин халӄи ҳам Фаластин ерида ўз мустаӄил давлатини барпо этишни истайди. Биз, шунингдек, минтаӄамизда давомли тинчлик ҳукм суриши тарафдоримиз.

90-йилларда Исроил ва Фаластин муносабатларида илиӄлашув кузатилди. 1994 йилга келиб Арафат Исроил раҳбари Ицхак Рабин ва ТИВ Шимон Перес билан биргаликда Нобел Тинчлик мукофоти билан таӄдирланди.

1996 йилда Арафат Фаластин мухторияти президенти этиб сайланди. Келаси йилларда Исроил-Фаластин муносабатлари яна кескинлашди ва натижада 2002 йилда АҚШ Президенти Жорж Буш фаластинликлар янги раҳбарни сайлаши керак, деб таъкидлади:

”Фаластин давлати барпо этилиши учун фаластинликлар тинчлик маӄсадида янги, бошӄа раҳбар танлаши лозим. Мен Фаластин халӄини террорчилликка ӄўл урмаган янги етакчини танлашга даъват этаман.

Исроил ҳукумати буйруғи билан, Исроил танклари Арафатнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Рамаллоҳ шаҳрида жойлашган ӄароргоҳини ӄуршовга олди ва ўша ваӄтдан то Париж касалхонасига ётӄизилгунича Фаластин президенти уй ӄамоғида саӄланган эди.

2003 йилда Арафат бундай деган эди:

”Бу муӄаддас ердан ҳеч ким мени ӄувиб чиӄара олмайди.

Фаластинликлар учун Ясир Арафат Фаластин давлатини барпо этиш учун курашган раҳбар, доимо куфия ва ҳарбий кител кийиб юрадиган Абу Умарлигича ӄолади. Исроил ва кўплаб америкаликлар уни террорчи, европаликлар эса миллат етакчиси, деб ҳисоблайди. Оддий араблар уни озодлик учун курашчи сифатида кўрса, айрим араб давлатлари раҳбарлари учун Арафат доимий бошоғриӄ бўлиб келган. Бундан буён уларнинг бари Фаластин келажагини Арафат иштирокисиз белгилашга мажбур.
XS
SM
MD
LG