Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:02

Украина: Юшенко - биринчи босӄич ғолиби


Фарангис Саид 31 октябр куни Украинада президентлик сайловлари бўлиб ўтган эди. Пайшанба куни, ниҳоят, сайловларнинг расмий натижалари эълон ӄилинди. Бюллетенлар ҳисоб-китоби натижалар кутилганидан фарӄ ӄилишини кўрсатди. Шу пайтгача Украинада ўтказилган сўровларда аксарият украиналиклар президентликка номзод, ҳозирги Бош вазир Виктор Януковичга овоз берганини аниӄланган эди. Лекин, аслида, мухолифат етакчиси Виктор Юшенкога кўпроӄ овоз берилган бўлиб чиӄди.

10 кун давом этган овозларни санаш жараёни тугагач, Украина Марказий сайлов комиссияси натижаларни эълон ӄилди.

Комиссия раиси Серхий Киваловнинг чоршанба кечӄурун маълум ӄилишича, овоз бюллетенларини санаш натижасида сайловда президентликка номозод, ҳукуматга мухолиф “Наша Украiна” партияси раҳбари Виктор Юшенко ғолиб чиӄӄани аниӄланган:

”Виктор Юшенкога 11125395та овоз берилди. Бу 39,87 фоизга тенг.

Президентликка асосий номзодлардан яна бири, ҳозирги Бош вазир Виктор Янукович эса ӄарийб ярим фоиз камроӄ овоз олган.

Учинчи ўринда Социалистлар партиясидан номзод Олександр Мороз бўлиб, унга украиналикларнинг ӄарийб 6 фоизи овоз берган.

Ушбу натижалар эълон ӄилиниши билан, Юшенко ғалаба ӄозонганини таъкидлади:

”Раҳмат, дўстлар. Ҳукуматнинг сайловчиларга нисбатан барча шафӄатсиз ҳаракатларига ӄарамай, сизнинг ёрдамингиз билан биз биринчи босӄичда ғалабага эришдик. Мен сизга ташаккур билдираман.

Украина ӄонунларига кўра, овозларни санаш учун 10 кун ажратилган. Марказий сайлов комиссияси натижаларни тезда эълон ӄилмагани аҳоли орасида норозиликка сабаб бўлди. Марказий сайлов комиссиясининг баъзи ҳаракатлари, масалан Кировоград вилоятидаги айрим сайлов участкаларининг ёпилиши, Сума вилоятида эса сайлов натижаларининг ғайриӄонуний, деб эълон ӄилиниши шубҳа туғдирди. Аҳоли орасида “демак, у ерда Юшенко кўпроӄ овоз олган, ҳукумат эса натижаларни сохталаштирмоӄчи”, деган гаплар тарӄала бошлади. Ҳатто Сайлов комиссияси аъзоларидан бири Иван Перерва Комиссиянинг Кировоградга оид ӄарорига ӄаршилик тариӄасида очлик эълон ӄилди.

Киевдаги Давлатчилик ва демократия институти раҳбари Иван Лозовий фикрича, сайловчиларнинг кўпчилиги Юшенкога овоз бергани уларнинг демократия тарафдори эканини кўрсатмоӄда:

”Биринчи навбатда, ушбу жараён халӄ демократия тарафдори эканини кўрсатди. Бу жуда катта куч. Буни ҳеч ким кутмаган эди. Бу жараён украиналиклар демократияни хоҳлашини яӄӄол намойиш ӄилди.

Бу фикрга Ӄрим татарлари Миллий мажлиси раиси Мустафо Жамилев ҳам ӄўшилиб, бундай дейди:

”Демократик кучлар бу сайловларда ютди, дейиш мумкин.

Украина ӄонунларига кўра, президент этиб сайланиш учун номзод 50 фоиз ва яна бир овоз олиши керак.

Номзодлардан ҳеч бири овоз берувчиларнинг ярмидан кўпининг ишончини ӄозона олмагани боис, 21 ноябр куни президентлик сайловининг иккинчи босӄичи ўтказилади.

Биринчи босӄич натижаларининг расман эълон ӄилиниши номзодларга сайловолди кампаниясини давом эттириш ҳуӄуӄини берди. Сўнгги 10 кун давомида улар бундай имконга эга эмас эди. Бироӄ турли томонлар орасида сўзлашувлар олиб борилди. Ҳам Юшенко, ҳам Янукович бошӄа номзодлар билан келишувга эришишга ҳаракат ӄилмоӄда. Чунки иккинчи босӄичда ӄатнашмайдиган номзодлар ўз тарафдорларини у ё бу номзодга овоз беришга даъват ӄилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, Прогрессив социалистлар партияси лидери Наталия Витренко ўз тарафдорларини Виктор Януковичга овоз беришга чаӄирди.

Юшенко Социалистлар партияси етакчиси Олександр Мороз ҳамда Саноатчилар ва тадбикорлар партияси раҳбари Анатолий Кинах билан вилоятларда биргаликда тарғибот олиб бориш ҳаӄида келишувга эришган.

Деярли 5 фоиз украиналиклар овозини олган Коммунистлар партияси раҳбари Пётр Симоненко на Юшенко, на Янукович билан муросага эриша олмагани боис, ўз тарафдорларини ҳамма номзодларга ӄарши овоз беришга чаӄирди.

Айрим маълумотларга кўра, шу пайтгача Бош вазир Януковични ӄўллаб-ӄувватлаб келган баъзи давлат расмийлари Юшенко тарафига ўтиши мумкин.

Украина аҳолисининг 13 фоизини ташкил этувчи Қрим татарлари Юшенкони ӄўллаб-ӄувватламоӄда. Бу ҳаӄдаги ӄарор шу йил сентябр ойида Қрим татарлари миллий ӄурултойида ӄабул ӄилинган эди.

Ӄрим татарлари Миллий мажлиси раиси Мустафо Жамилев биринчи босӄичда Юшенко ғалаба ӄозонгани ҳаӄидаги хабарни мамуният билан ӄабул ӄилганини айтар, Юшенкога овоз беришга ӄарор ӄилганини бундай изоҳлайди:

”Биз, Қрим татарлари доимо демократик кучлар билан ҳамкорлик ӄиламиз. Украина келажаги, албатта, Европа Иттифоӄи билан бўлиши керак. Янукович эса Россия тарафдори. У ирӄчи.

Кузатувчилар фикрича, 21 ноябр куни украиналиклар сайлаган президент мамлакат келажагини белгилаб беради. Агар Юшенко президент этиб сайланса, Украина Ғарб билан алоӄаларини мустаҳкамлаб, Европа Иттифоӄи ва НАТОга ӄўшилишни устувор маӄсад этиб белгилаши мумкин. Агар Янукович ғалаба ӄозонса, у Россия билан муносабатларни мустаҳкамлаш, жумладан ягона иӄтисодий маконга ӄўшилиш ва рус тилига давлат тили маӄомини беришга ӄаратилган сиёсат олиб боради.
XS
SM
MD
LG