Линклар

АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг маълум қлишича¸ Абу-ғрайб қамоқхонасидаги маҳбусларни таҳқирлаганликда айбланган уч америкалик аскар устидан суд иши Ироқдан АҚШга кўчирилади.


Арол

Аслида маҳкама жараëни келаси йил Бағдодда бошланиши керак эди. Суднинг АҚШнинг Техас штатига кўчирилиши сабаблари айтилмаган. Абу-ғрайб можароси ўтган баҳорда маҳбусларнинг таҳқирлангани ҳақидаги фотосуратлар жамоатчиликка ошкор этилганидан кейин кескин тус олди.
XS
SM
MD
LG