Линклар

logo-print

Дунë лидерлари Фаластин раҳбари Ясир Арафатнинг оламдан ўтгани муносабати билан фаластинликларга ҳамдардлик билдирмоқда.


Арол

АҚШ Президенти Жорж Буш Фаластин халқига таъзия билдириб¸ Арафат вафоти фаластинликлар тарихида муҳим воқеа эканлигини таъкидлади. У шунингдек¸ келажакда Фаластин халқи қўшнилари билан тинч-тотувликда яшашига¸ мустақил ва демократик мамлакат қуришига умид билдирди.

Исроил Президенти Моше Кацав томонидан эълон қилинган баëнотда¸ Арафат ўлими Исроил-Фаластин муносабатларининг янги босқичини бошлайди¸ дейилади.

Британия Бош вазири Тони Блэрнинг айтишича¸ Арафатнинг саъй-ҳаракати билан дунë жамоатчилиги Яқин Шарқ муаммосини ҳал этиш учун минтақада Исроил ва Фаластин давлатлари бўлиши керак¸ деган хулосага келди.

Россия Президенти Владимир Путин Арафат ўлими Фаластин раҳбарияти ва халқи учун катта йўқотиш бўлди¸ деди.

Франция Президенти Жак Ширак ëзма баëнот орқали Франция халқи фаластинликлар билан дўстона муносабатларни давом эттиришини айтиб¸ Исроил билан ëнма-ëн тинч яшовчи Фаластин давлатини ташкил этиш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Исроил Бош вазири Ариел Шарон Арафат ўлими Исроил-Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатишга етаклашини умид қилди.
"Сўнгги воқеалар Яқин Шарқ тарихида бурилиш нуқтаси ясаши мумкин. Тинчлик тарафдори бўлган Исроил фаластинликлар билан сиëсий келишувга эришиш соҳасидаги ҳаракатларини тўхтатмасдан давом эттиради"¸ - деди Шарон.

Шунингдек БМТ Бош котиби Кофи Аннан ва Еуропа Иттифоқининг Ташқи сиëсати бўйича раиси Хавьер Солана ҳамда бошқа бир қатор мамлакатлар раҳбарлари Арафат вафоти муносабати билан фаласти ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.
XS
SM
MD
LG