Линклар

Япония ҳукумати чоршанба куни Окинава ороллари яқинидаги сув ҳудудларига бостириб кирган сув ости кемаси Хитойга тегишли бўлганини билдирди.

  • Ҳасанжон

Воқеа муносабати билан Япония Пекин расмийларига норозилик мактуби жўнатилишини билдирди. Япония Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Хитойнинг Токиодаги элчиси вазирликка чақиртирилиб унга Япония ҳукуматининг воқеа юзасидан норозилиги билдирилган.
XS
SM
MD
LG