Линклар

Бугун Фаластин Президенти Ясир Арафат Ғарбий Соҳилнинг Рамаллоҳ шаҳридаги Фаластин раҳбариятининг Бош қароргиҳига дафн этилди.

  • Ҳасанжон

Фаластин раҳбарининг жасади солинган тобутни олиб келган вёртолетни Рамаллоҳда минглаб фаластинликлар қарши олди.
Тобутни вертолётдан туширишга халақит бераётган одамларни четга суриш учун Фаластин хавфсизлик кучлари бир неча марта ҳавога ўқ узди.
Миср Президенти Хусни Муборак таклифига кўра, Ясир Арафатнинг жаноза маросими бугун эрталаб Қоҳирада бўлиб ўтди. Маросимда ўнлаб давлат раҳбарлари ва дипломатик миссия вакиллари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG