Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:16

Ташаббус гуруҳи вакиллари безориликда айбланди


Турғунбек Хабарларга қараганда, Фарғона вилоятида ташаббус гуруҳининг йиғилиши ўтказиб, парламент депутатлигига номзод кўрсатмоқчи бўлган бир неча киши ҳибсга олинган ва йиғилиш ўтказилмаган.

“Озод деҳқонлар” партияси аъзоси Замира Бобохўжаеванинг сўзларига кўра, вилоятнинг Ёзёвон туманидан парламент депутатлигига фалсафа фанлари доктори “Озод деҳқонлар” партияси етакчиси Нигора Ҳидоятованинг номзодини кўрсатиш режалаштирилган. Шу мақсадда туман ҳокимлигидан ташаббус гуруҳининг йиғилишини ўтказиш ҳақида рухсат олинган. Лекин шу куни кечқурун, 9 ноябрда ташаббус гуруҳининг ишончли вакили Ижодбек Солиевни Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари уйидан олиб кетган. У эртаси куни кечгача вилоят миллий хавфсизлик бошқармаси биносида ушлаб турилган. Бошқармада И.Солиевга ташаббус гуруҳи тузишга уриниш бефойда экани тушунтирилган.

Тумандаги Янги бўстон қишлоғида яшовчи Ғофир Маҳмудовнинг билдиришича, ташаббус гуруҳи вакили ушлаб кетилганидан бехабар бўлган икки юзга яқин фуқаро йиғилишга тўпланган. Лекин гуруҳнинг ишончли вакиллари йўқлиги сабабли йиғилиш ўтказилмаган.

З. Бобохўжаеванинг таъкидлашича, 9 ноябрь куни ташаббус гуруҳининг яна икки вакили – Баҳром Абдураззоқов ва Ҳасанбой Умаров ҳам ҳибсга олинган. Тошкентдан келаётган бу икки ишончли вакил кечқурун Наманганда тўхтаб, ресторанда овқатланаётганда жанжал чиққан ва улар 15 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Жанжал ташаббус гуруҳининг йиғилиши ўтказилишига йўл қўймаслик мақсадида атайин уюштирилган бўлиши мумкин.

“Озод деҳқонлар” етакчиси Н.Ҳидоятова “Озодлик” мухбири билан суҳбатда партия бўлажак сайловга бойкот эълон қилгани, бироқ фуқароларнинг илтимосини рад эта олмагани учун у номзоди жисмоний шахс сифатида кўрсатилишига рози бўлганини маълум қилди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги вакиллари ташаббус гуруҳининг рухсат берилган йиғилиши нима сабабдан ўтказилмаганидан бехабарлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG