Линклар

logo-print

Жанубий Корея Америка Қўшма Штатларини Шимолий Корея билан унинг ядровий дастури бўйича музокараларни давом эттиришга чақирди.


Жанубий Корея Президенти Но Му Хен бугун АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида қилган чиқишида Корея Халқ Демократик республикасига нисбатан кескин муносабат Корея ярим оролидаги вазиятни анча мураккаблаштириши мумкин, деди.
Но Му Хен Шимолий Корея ядровий дастури теграсидаги вазиятни тинч йўл билан ечиш кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, бунинг учун АҚШ, Россия, Хитой, Япония ва икки Корея давлати иштирокидаги олти томонлама музокараларни давом эттириш керак.
XS
SM
MD
LG