Линклар

logo-print

Фаластин мухториятининг янги етакчисини танлаш учун сайлов 9 январга қадар бўлиб ўтадиган бўлди.


Мухториятнинг қонун чиқарувчи органига сайлов эса келгуси йилнинг биринчи чорагида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун мухторият Бош вазири Аҳмад Қурей маълум қилди.
Аҳмад Қурейнинг айтишича, халқаро ҳамжамият Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш учун Ясир Арафат вафотидан кейинги вазиятдан унумли фойдаланиши керак.
“Мен Америка маъмурияти, Президент Буш, Исроил ва бутун дунёга юзланиб айтаманки, бизнинг муаммоларимизга нисбатан жиддий ёндашиш вақти етди. Фаластинликлар ўз тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Исроил эса тинчликка эришиш ҳуқуқига эга. Агар ҳамма томонлар тинчликка эришишни астойдил ҳоҳласа, бунга қисқа муддат ичида эришиш мумкин”, — деди Фаластин мухторияти Бош вазири Аҳмад Қурей.
XS
SM
MD
LG