Линклар

Арафатдан кейинги Яӄин Шарӄ


Фарангис Саид Пайшанба куни Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат оламдан ўтди. Жума куни у Рамаллоҳда дафн этилди. Арафат вафотидан кейин Яӄин Шарӄдаги вазият ӄайси томонга ўзгаради? Минтаӄада тинчлик ўрнатиш жараёни ӄандай ривожланади? Бу саволлар бугунги кунда барчани ӄизиӄтирмоӄда. Биз ҳам ҳамкасбим Фарангис Саид билан мана шу саволларга жавоб топишга ҳаракат ӄиламиз.

Фарангис, кейинги йилларда Исроил-Фаластин ӄарама-ӄаршилиги шахслараро – Арафат ва Шарон ўртасидаги зиддиятга айланиб ӄолган эди, шундай эмасми?

ФС: Тўғри, муайян маънода шундай дейиш мумкин. Шу кунгача Исроил раҳбарияти “Арафат террорчи, биз у билан музокара олиб бормаймиз”, деб келган ва Яӄин Шарӄда тинчлик ўрнатиш режаси, “Йўл харитаси”, номланган режани бажаришдан ҳам бош тортган. Мутахассислар фикрича, бундан буён Ариэл Шарон ҳукумати бундай сабабларни рўкач ӄилиш имконига эга бўлмайди. Чунки асосий баҳонанинг, яъни Арафатнинг ўзи йўӄ.

Айни ваӄтда Арафат ҳам ҳаёти давомида Исроилга нисбатан анча кескин позиция билдириб келган. Кўпчилик кузатувчилар фикрича, 2000 йилда АҚШнинг ўшандаги президенти Билл Клинтон ва Европа Иттифоӄи воситачилигида Исроилнинг ўшандаги раҳбари Ёҳуд Барак билан ўтказилган музокаралар чоғида Арафат муросага бориб, Фаластин давлатини барпо этишни истамай, ҳато ӄилган. Эслатиб ўтиш лозим, ўшанда Арафатга Фаластин давлатини Исроил 1967 йилда босиб олган ҳудудда, яъни Арафат таклиф этганидан кичикроӄ ҳуддуда барпо этиш таклиф этилган, Арафат эса бунга рози бўлмаган эди.

СУ: Фарангис, Арафат билан Ирсоил раҳбарияти ўртасидаги зиддият ҳаӄида гапирдингиз. Албатта, Арафатнинг ниҳоятда мураккаб шахс эканлиги шубҳасиз. Уни террорчи, деб ҳисоблаганлар Арафатнинг Исроилга ӄарши террорчилик йўли билан курашаётган “Ҳамас” гуруҳини ӄўллаб-ӄувватлаганини мисол келтиришади. Хўш, Арафат ўлимидан кейин террорчилик ҳаракатларига чек ӄўйилармикан?

ФС: Арафатни террорчиликда айблаганлар ҳам, у ҳаӄда ижобий фикрга эга бўлганлар ҳам бундан буён Яӄин Шарӄда ӄон тўкилмайди, Исроил-Фаластин муносабатлари яхшиланади, деб умид ӄилмоӄда. Лекин, мутахассислар фикрича, реал воӄелик шундай-ки, бундай умидларга асос кўп эмас. Арафатни энг радикал сиёсатчи, деб бўлмайди. Фаластинда ундан радикалроӄ сиёсатчилар бўлган. Сиз айтиб ўтганингиз, “Ҳамас” ташкилоти доимо, Арафат рухсат бериш-бермаслигидан ӄатъий назар, ўз фаолиятини юритаверган. Бундан ташӄари, агар Арафат ўрнига “Ҳамас” етакчилари билан яхши алоӄага эга бўлмаган ёки улар ӄўллаб-ӄувватламаган шахс тайинланса, радикал ҳаракатлар янада кучайиши мумкин. Ҳозирда, маълумотларга кўра, “Ҳамас” ташкилоти етакчилари кучларни ӄайта шакллантириб, янги тактика ишлаб чиӄишга ҳаракат ӄилмоӄда. Улар ҳокимиятга янги одам келмагунича, ҳатто террорчилик актларини кучайтиради, деган тахминлар ҳам бор.

Келинг, Россияда чиӄадиган "Коммерсант Дэйли” газетасининг Яӄин Шарӄ бўйича мухбири Сергей Строкорнинг бу хусусдаги фикрини эшитайлик:

”Арафатнинг кетиши Исроил билан мулоӄотни бошлашга тайёр прагматик фаластинлик сиёсатчиларга имкон яратмоӄда. Айни ваӄтда, бошӄа – террорчилар лагери ҳам янги имконга эга бўлди. Бу “Арафат бизни ӄўллаб-ӄувватлаган бўлса-да, Исроилга ӄарши етарлича курашмаган”, деб ҳисоблайдиган одамлар. Улар ишни охиригача етказиш керак, деб ўйлайди. Хуллас, назаримда, оптимизмга ўрин йўӄ.

СУ: Фарангис, россиялик журналист фикрларини келтирар эканмиз, келинг, Россиянинг Яӄин Шарӄдаги ролига ҳам тўхталайлик. Маълумки, совуӄ уруш давомида Россия, тўғрироғи СССР Фаластинни ӄўллаб-ӄувватлаб келган. Собиӄ Совет Иттифоӄида Ясир Арафат доимо миллат мустаӄиллиги учун курашчи сифатида баҳоланган. Хўш, бундан буён Россия Яӄин Шарӄда ӄандай сиёсат олиб боради?

ФС: Россия раҳбариятининг бугунги кунга ӄадар Фаластинга нисбатан олиб борган сиёсатини оладиган бўлсак, ҳаӄиӄатан ҳам, Борис Ельцин ва ҳозирги президент Владимир Путин даврида ҳам Ясир Арафат Фаластиннинг асосий ва ягона расмий вакили сифатида ӄабул ӄилинган. Москва Арафатга таянишда, уни салоҳиятли сиёсатчи сифатида ӄабул ӄилишда давом этди ва Арафатдан ташӄари, бошӄа сиёсатчиларга етарли эътибор ӄаратмайди. Расмий Москва шу пайтгача Яӄин Шарӄдаги инӄироздан чиӄишнинг сиёсий йўлларини ӄидириш керак, деб, умумий гаплар билан чекланиб келган. Кўпгина кузатувчилар фикрича, Кремл Яӄин Шарӄдаги вазият аслида ӄандайлигини яхши билмай келган. Яъни Россиянинг Яӄин Шарӄ сиёсати номуносиб бўлган. Мутахассислар бундан буён Россиянинг Яӄин Шарӄ сиёсати кўпроӄ прагматизмга асосланиши ва стереотиплардан холи бўлиши керак, дейишмоӄда.

СУ: Яӄин Шарӄ келажаги нафаӄат Исроил ва Фаластин раҳбариятлари, балки ҳозиргина айтганимиз Россия ҳамда АҚШ ва Европа Иттифоӄига боғлиӄ. Жума куни Вашингтонда АҚШ президенти Жорж Буш ва Британия Бош вазири Тони Блэр айнан Яӄин Шарӄ масаласини муҳокама ӄилишди...

ФС: Тўғри, Арафат саломатлиги ёмонлашганидан буён минтаӄа келажаги барчани ташвишлантирмоӄда. Сиз айтиб ўтганингизгиз, Буш-Блэр саммитида икки раҳбар Яӄин Шарӄда тинчлик ўрнатишга ӄаратилган музокаралар бошланиши кераклигини таъкидлади.

АҚШ Президенти, жумладан, бундай деди:

”Бизда Фаластин давлатини барпо этиш учун катта имкон пайдо бўлди. келаси тўрт йил давомида мен АҚШ сиёсий ӄудратидан айнан шу маӄсадга эришиш учун фойдаланмоӄчиман. Мен ҳаӄиӄий эркин давлат барпо этилишидан бутун дунё манфаатдор эканига ишонаман.


Шанба куни, шунингдек, Рамаллоҳда Европа Иттифоӄининг Ташӄи сиёсат бўйича махсус вакили Хавьер Солана Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурай билан учрашди. Қурай, жумладан:

”Мен АҚШ маъмурияти, президент Буш ва Исроилга масалага жиддийроӄ ёндашиш ваӄти келганини айтмоӄчиман, - деб айтди ва агар барча тараф бир ёӄадан бош чиӄариб, ҳаракат ӄилса, минтаӄада яӄин келажакда тинчлик ўрнатилиши мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG