Линклар

logo-print

Чехияда мухолиф Фуқаролар демократик партияси мамлакат парламенти юқори палатаси учун бўлиб ўтган оралиқ сайловда ғалаба қозонди.


Бош вазир Станислав Гросс етакчилигида иқтидордаги социал-демократлар партияси эса мағлубиятга учради. Бу партия мана учинчи йилдирки, сайловда мағлубиятга учрамоқда. Фуқаролар демократик партияси эса Сенатда мавжуд 26 ўриндан 17 тасини эгаллади.
Фуқаролар демократия партияси Европа Иттифоқи конституциясининг имзоланишига қарши чиқиб келаётган партиядир.
XS
SM
MD
LG