Линклар

Украина президентлигига номзод Виктор Юшенко мамлакат жанубида ўз сайлов кампаниясини ўтказмоқда. Мамлакатнинг бу ҳудудида, асосан, рус тилли аҳоли истиқомат қилади.


Кеча Харков шаҳридаги 15 минг кишилик намойишда чиқиш қилар экан, Виктор Юшенко Россия ҳамиша Украинанинг стратегик ҳамкори бўлиб қолади, деб таъкидлади. Айни ўринда у Ғарб билан алоқаларни мустаҳкамлаш кераклигини ҳам эътироф этиб ўтди.
Шарқий Украинанинг кўпчилик аҳолиси Юшенконинг рақиби — мамлакат бош вазири Виктор Янукович номзодини қўллаб-қувватламоқда.
Украинада президентликка сайловнинг иккинчи босқичи 21 ноябр куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG