Линклар

Коалиция кучларининг Бағдод шаҳри яқинидаги ҳарбий базаси Ироқ исёнчилари ҳужумига учради. Бир аскар ўлдирилди, уч нафари жароҳатланди.


Америка ҳарбийлари эса Фаллужа шаҳрини тўла қўлга олганларини маълум қилишмоқда. Уларнинг билдиришича, шаҳарда исёнчилар жойлашган йирик нуқталар қолмаган. АҚШ қўмондонлиги вакили генерал Ричард Натонскининг сўзларига кўра, шаҳарда қолган жанггариларнинг айрим кичик гуруҳларини қўлга олиш учун яна бир неча кун вақт кетиши мумкин.
Фаллужага ҳужум қилиш чоғида Американинг 25 нафар, Ироқнинг эса беш нафар ҳарбийси ўлдирилгани расман хабар қилинмоқда. АҚШ ҳарбийларидан бири шаҳар кўчаларида олиб борилаётган тозалов ишлари ҳақида бундай дейди:
“Биз имкон қадар очиқ кўчалардан юрмасликка ҳаракат қилаяпмиз. Биз, асосан, томдан томга ўтиб шаҳарни текшириб чиқаяпмиз. Шаҳарда очиқ, катта кўчалар ўлгудек хавфли ҳозир”.
XS
SM
MD
LG