Линклар

Американинг денгизчи ҳарбийлари Ироқнинг Фаллужа шаҳридаги ҳаракатлари чоғида бир аёл жасадини топдилар. Бу ғарблик аёл жасади эканлиги тахмин қилинмоқда.


Ҳозирда ўғирланган икки нафар ғарблик аёл ҳақида маълумот бор. Булар гуманитар ташкилотлардан бирининг Ироқдаги вакили Маргарет Хассан ва Ироқда ишлаётган полшалик Тереза Борч Халифдир.
АҚШ денгиз пиёдаси қўшинлари вакили Уилярд Бюэлнинг айтишича, Фаллужа шаҳрида гаровга олинган ироқлик ва хорижлик фуқаролар сақланган жойлар топилган.
“Мен жанггари гуруҳлар томонидан ўлдирилган япон сайёҳи жаноб Коданинг паспортини кўрдим. Биз гаровга олинган инсонларга тегишли кўплаб далилларни топдик. Биз улар қийноққа солинадиган хоналарни топдик. Билиб турибмиз, жанггари гуруҳлар бе ерда ҳоҳлаган ишини қилишган. Биз топаётган нарсалар бунга гувоҳлик бераяпти”, — деди АҚШ денгиз пиёдаси қўшинлари вакили Уилярд Бюэл.
XS
SM
MD
LG