Линклар

logo-print

Молдованинг Флорена шаҳрида бўлаётган футбол ўйини пайтида жамоалардан бирининг вакили ҳакамга суиқасд қилди.


Ўйиннинг 15чи дақиқасида ҳакам Витали Оника меҳмон жамо фойдасига пеналти эълон қилди. Бундан ғазабга тушган мезбон команда раҳбари Михай Маковей автомашинасида футбол майдонга чиқиб, ҳакамани бир неча марта босишга ҳаракат қилди. Лекин ҳакам эпчиллик билан машинага чап берди.
Флореналик футбол жамоаси раҳбарини 1900 АҚШ доллари миқдорида жарима кутмоқда.
XS
SM
MD
LG