Линклар

Абҳазия расмийлари мамлакат пойтахти Сухумидаги вазият барақарорлашаётганини хабар қилди.


Охирги кунларда Грузиянинг Абхазия Республикасида вужудга келган сиёсий нобарқарорлик туфайли мухолифат тарафдорлари маъмурий биноларнинг кўпчилигини ўз назоратлари остига олган эди.
Мамлакат вице-президенти Валерий Аршбанинг айтишича, парламент ўз ишини бошлаган ҳамда ҳукумат ва президент маъмурияти жойлашган бино полиция назоратига ўтган.
Бироқ Абхазия расмийсининг айтишича, мамлакат бош вазири Нодар Хашба кучайтирилган ҳимоя остида қолмоқда ва Сухимидан ташқаридаги номаълум жойда ўз ишини давом эттирмоқда.
Ўтган жума куни мухолифат тарафдорлари президент маъмурияти ва ҳукумат жойлашган бинога бостириб кириб, мухолифат етакчиси Абхазия раҳбари лавозимга тайинланишини талаб қилган эдилар.
Сайлов комиссияси 3 октябрдаги сайловларда мухолифат етакчиси Сергей Багапшнинг кўпчилик овозни олганини эълон қилган эди. Лекин амалдаги ҳукумат сайловлар қалбакилаштирилганини таъкидлаб, қарорни тан олмаган.
Айни пайтда, бугун Грузия мудофаа вазирлиги ўз ихтиёридаги ходимлар маошини ўртача 300 фоизга оширганлигини эълон қилди.
Грузия Президенти Михаил Саакашвили Грузия армиясини ислоҳ қилиш устувор масалалрдан эканлигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG