Линклар

Жанубий Кореяда иш ташлаш эълон қилган хизматчилар қўлга олинди.


Жанбуий Корея полицияси ноқонуний иш ташлашда қатнашган 144 нафар давлат хизматчиларини ҳибсга олганини маълум қилди. Иш ташлаш ҳукумат таклиф этаётган янги меҳнат қонунига қарши ташкил этилган.
Бугун ўтказилган иш ташлаш давомида ҳукумат биноларини қўриқлашга 16 мингга яқин полициячилар жалб этилди. Расмийларга кўра, мазкур тадбир давлат хизматчилари томонидан биринчи марта ўтказилмоқда.
Корея давлат хизматчилари касаба уюшмасининг хабар беришича, мамлакат бўйлаб 44 мингдан ортиқ давлат хизматчилари бугун ишга чиқмаган.
Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича эса, иш ташлашда икки ярим мингга яқин одам қатнашган холос.
Касаба уюшмалари ҳукуматдан иш ташлашларни ман этадиган янги меҳнат қонунини қабул қилмасликни талаб қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG