Линклар

Бугун Хорватия бош вазири Иво Санадер Сербия-Черногорияга сафар бошлади.


Бу эса, собиқ Югославияда 90-йилларда бўлиб ўтган урушдан бери Хорватия бош вазирининг Сербий-Черногорияга биринчи сафаридир.
Бир кунлик ташриф давомида бош вазир Санадернинг Сербия Бош вазири Войицлав Коштуница, Президент Светозар Марович ва бошқа расмийлар билан учрашиши кутилмоқда.
Имзоланиши кутилган икки томонлама битимлар миллий озчиликни ҳимоя қилишга қаратилади. Томонлар шунингдек, 91-95 йиллардаги урушда бедарак йўқолганлар тақдири, уруш натижасида Хорватиядан кетган сербларнинг ўз жойларига қайтарилиши ва бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG