Линклар

logo-print

Бугун Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини вақтинчалик тўхтатишга қарор қилганлигини маълум қилди.


Эрон расмийларининг хабар қилишича, дастур Британия, Франция ва Германия билан имзоланган битимга кўра, 22 ноябрдан тўхтатилади.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби кеча Европа иттифоқининг учта йирик давлати биолан имзоланган битим вақтинчалик эканини билдирган эди.
Расмийларга кўра, Эроннинг уранни бойитишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақидаги қарори Халқаро атом энергияси агентлигининг бугун эълон қилинадиган ҳисоботида кўрсатиб ўтилади. Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбарияти мазкур ҳисоботни 25 ноябр куни муҳокама этиши кутилмоқда.
Айни пайтда, Озодлик радиосининг Венадаги мухбири хабар беришича, Халқаро атом эенргияси агентлиги Эроннинг атом дастурига оид ҳисоботни тайёрлаб бўлган.
XS
SM
MD
LG