Линклар

Фаластин музокарачилари раҳбари Сайеб Эрекат мухторият раҳбарлигига сайловлар белгиланган вақтда ўтишини кераклигини айтди.


Бугун Исроил телевидениесида қилган чиқишида Эрекат, агар сайловлар режалатирилгандек ўтказилмаса, худудда яна зўравонлик ва анархия авж олиши мумкинлигини таъкидлади.

Кеча Фаластин расмийлари президентликка сайловларни келаси йилнинг 9 январига белгилади.
Айни пайтда, кеча Арафат асос солган Фатаҳ ҳаракати вакиллари Фаластин озодлиги ташкилотининг янги етакчиси Маҳмуд Аббос соқчилари ўртасида отишма содир бўлди.
Аббос бу воқеага катта аҳамият бермасликка чақирди


"Фаластин Президенти Ясир Арафатнинг вафоти ҳис туйғуларнинг жўшишига сабаб бўлди. У ерда жуда кўп одам бор эди ва улар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Ҳавога отилган ўқларнинг овози эшитилиб турди. Одамлардан кетишни талаб қилдик, ўзимиз ҳам у ердан кетдик. Шундан ортиқ ҳеч насра содир бўлгани йўқ", - деди Махмуд Аббос

Воқеа натижасида икки киши халок бўлди. Фатаҳ тарафдорлари Аббосни америкаликлар агенти, деб айбламоқдалар.
XS
SM
MD
LG