Линклар

АҚШ қўшинлари Фаллужа шаҳрини ҳарбий самолёт, артиллерия ва миномётлардан ўққа тутишда давом этмоқда.


АҚШ ҳарбийларига кўра, самолётлардан Фаллужа жанубидаги ер ости туннеллари нишонга олинмоқда. Расмийларнинг таъкидлашича, бу туннеллар қурол-аслаҳалар жойлашган биноларга олиб боради.

АҚШ ҳарбийлари Фаллужада ҳали ҳам жанггари гуруҳлари қолгани ва шаҳарни тўлиқ назоратга олиш учун яна камида тўрт кун вақт кераклигини айтишди.

“Душман ҳозир кичик гуруҳларга бўлинган. Лекин улар яширинган жойларидан чиқа олмайдилар. Шунингдек, уларнинг алоқа воситалари ҳам йўқ ва бир-бири билан алоқа қила олмайдилар”, деди АҚШ кучлари генерал лейтенанти Жон Сэтлер.






Айни пайтда, Ироқнинг бошқа шаҳарларида жанггариларнинг ҳужумлари авж олмоқда.

Олинган охирги хабарларга кўра, бугун Бақуба шаҳрида жанггарилар Ироқ полициясига хужум қилган.
Рамади ва Сувайра шаҳарларида ҳам АҚШ қўшинлари ва жанггарилар ўртасида тўқнашувлар қайд этилди.
Кеча Мосул шаҳрида ҳам жанггарилар иккита полиция маҳкамасига ҳужум қилган эдилар. Шунингдек, Бағдод шимолидаги Байжи шаҳрида ҳам тўқнашувлар содир бўлди.

Ироққа оид яна бир хабар.

АҚШ ҳарбийларининг бугунги баёнотига кўра, Ироқдаги Америка аскарларидан бирига қасддан тинч аҳолини ўлдирганлик айби қўйилган.
Бағдодда хизмат қилаётган лейтенант Эрик Андерсон қотиллик ва фитна ташкил этганликда айбланмоқда.
АҚШ ҳарбийлари тергов давом этаётгани сабаб қотиллик тафсилотлари лшкор этимаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG