Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:31

Интернет акцияда ўзбекистонликлар фаол эмас


Озодбек “Ўзбекистонда миллий озчилик ҳуқуқлари ва демократик ислоҳотлар учун” халқаро уюшмаси ҳамда “Оналар ўлим жазоси ва қийноқларга қарши” нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистонда ўлим жазосини бекор қилишга доир Интернет акцияси ўтказмоқда.

Маълум бўлишича, дунёнинг турли давлатларида яшовчи ўзбеклар мазкур акцияни ёқламоқда. Акцияга қўшилганлар орасида бошқа миллатлар вакиллари ҳам кўплаб топилади.

“Оналар ўлим жазоси ва қийноқларга қарши” ташкилоти раҳбарининг ўринбосари Майра Раҳмонованинг сўзларига қараганда, Интернет акцияда оддий фуқаролар қай даражада иштирок этаётгани ҳақида мониторинг ўтказилмаган. Лекин одамлар ўлим жазосига нафақат мораторий эълон қилиниши, балки бу жазо бутунлай бекор қилиниши тарафдори экани кўплаб суҳбатларда ойдинлашган.

М.Раҳмонованинг таъкидлашича, мазкур акцияга хорижий мамлакатларда, хусусан, Италия, Германия, Буюк Британияда қизиқиш катта. Бироқ Ўзбекистон бу борада унчалик фаол эмас. Зеро, Ўзбекистонда бу каби акцияларда иштирок этиш жуда қийин ва айни пайтда хавфлидир. Кўпчилик бундай тадбирларга қатнашиб, боши балога қолишини истамайди. Ўтган йили “Оналар ўлим жазоси ва қийноқларга қарши” ташкилотининг ўлим жазоси муаммоларига доир халқаро анжуман ўтказишига рухсат этилмаган. Шунга қарамай, халқаро жамоатчиликнинг Ўзбекистондаги бу муаммога эътибори кучайган.

“Амалга оширилаётган мазкур акциядан юқори мартабали расмийлар ҳам хабар топиши ва ўз муносабатини билдиришига умид қиламиз”, деди М.Раҳмонова.
XS
SM
MD
LG