Линклар

Грузияда полициячиларга тўппонча билан таҳдид қилган парламент аъзоси ҳибсга олинди.

  • Фаррух Юсуфий

Маълум бўлишича, полиция парламент аъзоси Ника Квезерели автомашинасини йўл қоидасини бузгани учун тўхтатган. Полициячилар ундан хужжатларни кўрсатишни сўраганда, Квезерели тўппончасини ўқталиб, уларга пўписа қилган.
Шундан сўнг депутат қуролсизлантирилган ва ҳибсга олинган. Аммо Квезерели бир неча соат ҳибсда ушлаб турилиб, озод этилган.
Бугун Грузия парламенти расиси Нино Буржанадзе Кверизели воқеа пайтида маст ҳолатда бўлганини айтди.
Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG