Линклар

Бугун Россия Конститутсиявий суди Татаристоннинг Лотин алифбосига ўтиш ҳақидаги сўровини рад этди.

  • Фаррух Юсуфий

Сўров Татаристон Олий суди томонидан юборилган. Мазкур сўров Россияда барча расмий тилларда кирилл алифбосини ишлатиш ҳақидаги 2002 йилда чиққан қонунга зид, деб топилди.
Татаристон парламенти аъзоси Разил Валиев Озодлик мухбирига Татаристон суднинг бу қарорини қайта кўриб чиқишни талаб этишини айтди.
Лотин алифбосига ўтиш тарафдорлари унда татар тилидаги товушларни ифодалаш осонроқ бўлади, деган фикрни илгари сурмоқда.
Бу фикрга қаршилар эса бошқа алифбога ўтиш Татаристон жамиятини иккига бўлади ва таълим ишларини қийинлаштиради, деб ҳисобламоқдалар.
XS
SM
MD
LG