Линклар

Франция ҳукумати Ясир Арафатнинг касаллик варқасидаги маълумотларни эълон қилишга розилик бермади.

  • Фаррух Юсуфий

Франция Ташқи ишлар вазири Мишель Барнье бугун Европа1 радиосига касаллик варқаси қонунга мувофиқ марҳумнинг оила аъзоларига берилишини айтди. Франция расмийсига кўра, варақадаги маълумотларни эълон қилиш қилмасликни Арафатнинг оиласи ҳал этиши керак.
Бугун Фаластин Бош вазири Аҳмад Қурай Франциядан Арафатнинг тиббий қайдномаларини эълон қилишни сўраган эди.
Ясир Арафат ўтган пайшанба куни Франциядаги ҳарбий госпиталда вафот этган эди. Лекин унинг вафоти сабаблари хозиргача эълон қилинмаган.
Арафат вафоти сабабларининг сир сақланиши Араб дунёсида норозиликларга сабаб бўлиб келмоқда.
Кеча Франция Ташқи ишлар вазирлиги вакили Франция Арафат вафоти сабаблари хусусида Фаластин раҳбариятидан келган ҳар қандай расмий илтимосни тўлиқ ўрганиб чиқишини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG