Линклар

Эрон парламент аъзолари ҳукумат Британия, Франция ва Германия билан имзоланган битимни танқид қилди.

  • Фаррух Юсуфий

Европа Иттифоқи мамлакатлари билан имзоланган битимга кўра, 22 ноябрдан Эрон ўзининг уранни бойитиш дастурини вақтинчалик тўхтатиши кутилмоқда.
Франциянинг Франс пресс ахборот агентлигининг хабар беришича, ёпиқ мажлисида қатнашган парламент аъзолари ҳукуматни ҳаддан ташқари кўп нарсадан воз кечганликда айблаган.
Парламент аъзоларидан бири битим миллий манфаатларга зид эканлигини айтди. Яна бири битимни хоинлик, деб атади.
Халқаро атом энергияси агентлиги 25 ноябр куни бу масалани кўриб чиқиши кутилмоқда.
Агентлик кеча эълон қилган ҳисоботида Эрон яширин атом дастурини амалга оширмаганлигига ишончи комил эмаслигини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG