Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари Фаллужани тўлиқ назорат қилмоқда.

  • Фаррух Юсуфий

Полковник Майкл Регнернинг таъкидлашича, энди Ироқ ва Америка аскарлари шаҳарнинг истаган жойига, истаган вақтда боришлари мумкин. Шунингдек, полковник АҚШ кучлари ҳали ҳам Фаллужанинг баъзи худудларида жанг олиб бораётгани ва уйма-уй юриб, жанггариларни қидираётганини айтди.
АҚШ ҳарбийларига кўра, жангларда мингдан ортиқ жанггари асир олинган. Уларнинг кўпчилиги ироқликлар ва йигирмага яқини чет давлат фуқароларидир.
Айни пайтда, кеча АҚШ кучлари Бағдод шимолидаги Бақуба шаҳрида жанггарилар билан тўқнашдилар. Хабарларга кўра, тўқнашувда 26 жанггари ўлдирилган.
Кеча Ироқ шимолидаги нефт қувурларидан бири портлатилган ҳамда нефт қазиб олиш станцияси ва омборга ўт қўйилган.
Шунингдек, олинган хабарларга кўра, кеча жанггарилар етакчиси Абу Мусаб ал Зарқавий овози ёзилган тасма тарқатилган. Унда Зарқавий жанггариларни АҚШ кучларига қарши туришга чақирган.
XS
SM
MD
LG