Линклар

Арол Бир ҳафтадан буëн Фаллужада исëнчиларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиëтлар олиб борган АҚШ ва Ироқ кучлари йўналиши Мосулга қаратилди. Шаҳарга элтувчи кўприклар ва исëнчилар томонидан босиб олинган полиция идоралари устидан назорат ўрнатилди. Мосул амалиëтида АҚШнинг мингдан кўпроқ аскари қатнашаëтгани айтилмоқда. Фаллужа ва Мосулда тўқнашувлар давом этаëтган айни пайтда¸ Ироқда гаровга олинган британиялик аëл Маргарет Ҳасаннинг қатл этилгани ҳақида хабар тарқалди.

Бир вақтнинг ўзида Британия ва Ироқ фуқароси бўлган 59 ëшли Маргарет Ҳасан хоним шу йил 19 октябрда Ироқда ишхонасига кетаëтганида ўғирлаб кетилган эди. У Ироқдаги "CARE International" ташкилотида 12 йилдан буëн ишлаб келган. Халқаро ëрдам кўрсатувчи бу ташкилот 30 йилдан буëн Ироқда фаолият олиб борган. Ҳасанни ўғирлаган гуруҳ Британия аскарлари Ироқни зудлик билан тарк этиши ва ироқлик аëл маҳбусларни озод этилишини талаб қилиб чиққан¸ акс ҳолда унинг иорданиялик жанггари Абу Мусаб аз-Зарқавийга топширилишидан таҳдид қилган эди.

Сешанба куни Ал-Жазира телеканали орқали намойиш этилган ведиотасмада отиб ўлдирилган аëлнинг Маргарет Ҳасан эканлиги айтилмоқда. Унинг турмуш ўртоғи Таҳсин Ҳасан ушбу хунук хабарни эшитгач¸ хотинини ўғирлаганларга мурожаат қилиб¸ тинч дафн этиш учун¸ унинг жасадини сўради.

"У менга керак. Уни дафн қилиш учун қайтариб беринглар. Маргарет мен билан бирга Ироқда 30 йил яшади. У бутун умрини Ироқ халқига бағишлади. Илтимос¸ ҳеч қурса энди уни менга қайтаринг"¸ - дейди Таҳсин Ҳасан.

Шу йил апрел ойидан то ҳозиргача Ироқда 170 нафар чет эллик ўғирлаб кетилди. Ўғирланганлардан кўпчилиги жанггарилар талаби бажарилганидан кейин озод этилди. Маълум бўлишича¸ гаровга олинган чет элликларининг аксарияти пул бадалига қўйиб юборилган. 30га яқин хорижлик эса қатл этилган. Маргарет Ҳасан Ироқда гаровга олиниб қатл этилган биринчи чет эллик аëл бўлади.

Мосулдаги вазият:

Ироқнинг учинчи катта шаҳри Мосулда ўтган ҳафта исëнчилар бир неча полиция биноларига ҳужум қилиб¸ ўнлаб одамни ўлдирган эди. Кеча АҚШнинг 1200 аскари Ироқ армиясининг 1600 ҳарбийси билан бирга Мосул шаҳрига ҳужум қилишди. Натижада полиция биноларининг кўпи қайта қўлга киритилди ва йўлларда назорат ўрнатилди. Тўқнашув жараëнида исëнчилардан 9 киши ҳалок бўлди. Кейинги хабарларга кўра¸ шаҳарнинг айрим қисмларида отишмалар ҳалиям давом этмоқда.

Фаллужада ҳам ҳали тўқнашувлар ниҳоясига етганича йўқ. Бугун яна шаҳарнинг жанубий қисмида қаттиқ отишмалар юз берган. Аммо АҚШ кучлари отишмаларни дарҳол тўхтатишга муваффақ бўлган. АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигига кўра¸ келаси ҳафтадан бошлаб тинч аҳоли шаҳарга қайтиб келиши мумкин.
XS
SM
MD
LG