Линклар

Европадаги “жарлик”: Кўприк ролини нима бажаради?


Фарангис Саид Шу ойда Берлин деворининг ӄулаганига 15 йил тўлди. Девор ӄулашга-ӄуладию, лекин, айрим кузатувчиларга кўра, сўнгги йилларда Европа Иттифоӄи ва минтаӄанинг собиӄ социалистик давлатлари ўртасида жарлик хосил бўлди. Бундан 6 ой олдин Европа Иттифоӄига собиӄ социалистик блокнинг 10 давлати ӄўшилган эди. Аммо бу билан Европанинг икки ӄисми ўртасидаги тафовут йўӄолмади. Куни кеча Чехия пойтахти Прагада бўлиб ўтган давра суҳбати айнан шу мавзуга бағишланди.

“Европа Иттифоӄи ва Кенгайган Европа”. Прагада бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчилари икки минтаӄага нисбатан айнан шундай ибораларни ӄўллади.

Давра суҳбати ӄатнашчилари фикрича, тафовут, биринчи навбатда, иӄтисодий соҳада сезилади. Масалан, шу йил май ойида Европа Иттифоӄига ӄўшилган Чехияда ялпи ички маҳсулот “жар”нинг бошӄа тарафидаги Германиядаги кўрсаткичдан деярли икки баробар паст. Марказий ва Шарӄий Европа мамлакатларида, шунингдек, коррупция муаммоси ҳамон долзарблигича ӄоляпти. Демократик ислоҳотлар ҳам оӄсамоӄда.

Хўш, Европанинг икки ӄисмини бир-бири билан ӄандай боғлаш мумкин? Кўприк ролини нима бажариши керак?

Давра суҳбати иштирокчиларидан бири, Британияда чиӄадиган “Икономист” журналининг Марказий Европа бўйича мухбири Роберт Коттрелл Европа ӄитъасининг икки ӄисми ўртасидаги жарликни ӄандай йўӄ ӄилиш мумкин, деган саволга бундай жавоб беради:

”Марказий Европа мамлакатларини ислоҳ ӄилиш, ӄайта тиклаш ва ӄайта бирлаштириш. Бундан 10 йил олдин Европа Иттифоӄи олдида турган маӄсадлар айнан шулардан иборат эди. Иттифоӄнинг барча аъзоси ушбу масалаларга якдиллик билан ёндашди, бир ёӄадан бош чиӄариб, ҳаракат ӄилди. Энди эса, маӄсадларга эришиб бўлинганида, хўш, энди-чи, энди нима ӄилиш керак, деган савол туғилди" .

Мутахассис фикрича, янги туғилган саволга умумий жавоб топилмаса, Ғарбий ва Шарӄий Европа давлатлари аросатда ӄолиши мумкин.

Шу йил май ойида Европа Иттифоӄига 10 мамлакат ӄўшилди. Бугунги кунда Болгария ва Руминия каби давлатлар Иттифоӄ бўсағасида турибди. Айни ваӄтда, собиӄ совет республикаларидан Украина, Молдова ва Грузиялар ҳам бир кунмас - бир кун Европа Иттифоӄига ӄабул ӄилиниш ниятида.

Беларус – Европадаги сўнгги диктатура ҳисобланади. Озодлик радиосининг Беларус хизмати ходими Алекс Знаткевич фикрича, агар Европа Иттифоӄи раҳбарияти Беларус халӄига “ҳа, бир кунмас - бир кун сиз ҳам Иттифоӄӄа ӄабул ӄилинишингиз мумкин”, деганида, беларусликлар Европа учун “персона нон грата” бўлмиш президент Лукашенкани ҳокимиятдан ағдаришга ҳаракат ӄилар эди:

”Агар Европа Иттифоӄи аъзолари аниӄ муштарак позицияга эришиб, “Иттифоӄ яна кенгаяди”, деб, сигнал берганида, ҳаммаси ўзгарган бўлар эди.

"Транзишнс Онлайн” интернет нашриётининг бош муҳаррири Жереми Друкер ҳам Европанинг собиӄ совет республикалари учун Европа Иттифоӄига ӄўшилиш истиӄболи ниҳоятда муҳим, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга у Иттифоӄ фаолиятини мукаммалаштириш йўлини таклиф этади:

”Агар Брюссел расмийлари Марказий ва Шарӄий Европа мамлакатларига оид масалаларни ҳал этиш вазифасини ушбу минтаӄадаги расмийлар ва мутахассислар зиммасига юклаганида, жуда тўғри бўлар эди. Масалан, Украинага оид масалаларни француз ёки немислар эмас, балки Польша ва Словакия вакиллари ҳал этиши керак, деб ҳисоблайман.
XS
SM
MD
LG