Линклар

logo-print

Ёшлар орасида суиӄасд: Қозоғистон биринчилар ӄаторида


Фарангис Саид БМТнинг ЮНИСЕФ болалар жамғармаси 15дан 19 ёшгача бўлган ёшлар орасида жонига ӄасд ӄилганларга оид ҳисоботини эълон ӄилди. Ҳисоботга кўра, МДҲ давлатлари орасида Россия ва МО республикаларида ёшлар орасида суиӄасд ҳоллари кўпайган. Ушбу кўрсаткич бўйича Россия биринчи ўринни эгалласа, Қозоғистон иккинчи ўринда. Сўнгги 15 йил ичида Қозоғистонда суиӄасд ӄилганлар сони 4 баробар кўпайган. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистондаги кўрсаткич нисбатан барӄарор ӄолмоӄда.

Хўш, бу кўрсаткичлар наӄадар тўғри? Ҳисоботни тайёрлаётганда ЮНИСЕФ мутахассислари ӄандай омилларни инобатга олади?

ЮНИСЕФ ташкилотининг Қозоғистон пойтахти Астанадаги ваколатхонаси раҳбари Октавиан Бивлнинг билдиришича, ӄиз болалар орасидаги суиӄасд бўйича Қозоғистон МДҲда биринчи ўринга чиӄӄан:

”Қозоғистонда ҳар 100 минг ӄиз орасида ўз жонига ӄасд ӄилганлар сони 10,5 ни ташкил этади. Россияда бу кўрсаткич 8,3га, Литвада эса 8,8га тенг. Яъни Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллаб келмоӄда.

Одатда, ўз жонига ӄасд ӄилганлар орасида ҳар бир мамлакатда ўғил болалар ӄизларга ӄараганда кўпроӄ бўлади. Масалан, Беларусда суиӄасд оӄибатида оламдан ўтган ўғил болалар сони ӄизлардан 5 баробар, Қозоғистонда ӄарийб 3 баробар, Ўзбекистонда эса 2 баробар кўп. Яна Октавиан Бивл гапиради:

”Жонига суиӄасд ӄилган ўғил болалар сони бўйича МДҲда биринчи ўринда Россия. Бу кўрсаткич ҳар 100 минг ўсмир орасида 38,2 ни ташкил этади. Қозоғистонда эса 31.

Туркманистонда ёши 15дан 19гача бўлган ҳар 100 минг ўғил-ӄиздан 12 нафари, Қирғизистонда 10, Ўзбекистонда ӄиз болаларнинг 5, ўғил болаларнинг эса 10 нафари ўз жонига ӄасд ӄилади.

Хўш, ҳали ўн гулидан бири очилмаган бу ўғил ва ӄизларни ӄандай омиллар суиӄасд ӄурбонига айлантирмоӄда?

Бу савол билан ЮНИСЕФ жамғармасининг МДҲ бўйича ваколатхонаси ходимаси Анжела Хоукка мурожаат ӄилганимизда, у совет дарвида ҳам ёшлар орасидаги суиӄасд кўрсаткичлари Ғарб мамлакатларига ӄараганда баландроӄ бўлганини ӄайд этади. Айни пайтда, ушбу кўрсаткичга таъсир ӄилган омилларга бугунги кунга келиб янгилари ӄўшилганини айтади. Улар эса:

”Спиртли ичимликлар ва наркотиклар истеъмоли ошди. Бу эса, ўз навбатида, суиӄасд ҳолларининг кўпайишига олиб келмоӄда.

Алкогол ва гиёҳванд моддалар истеъмол ӄилаётган ёшларнинг кўпайишига оғир иӄтисодий аҳвол сабаб бўляпти. Масалан, МО бўйлаб ишсизлик муаммоси тобора чуӄурлашмоӄда. Ишсизлар эса, биринчи навбатда, ёшлардир. Яна Анжела Хоук гапиради:

”Ушбу минтаӄада ӄашшоӄлик кучайди. Эски ӄадрият ва анъаналар йўӄ бўлди, лекин ўрнида ҳали янгилари пайдо бўлмади. Масалан, совет даврида аввал мактаб, сўнгра ўрта ёки олий ўӄув юртида ўӄиган йигит ва ӄизлар оила ӄурарди, ишларди. Хуллас, ҳаёт аниӄ-тиниӄ эди. Энди эса ёш авлод ўз йўлини топишга мажбур.

Суиӄасдга таъсир ӄилаётган асосий омил иӄтисодий шароит бўлса, нима сабабдан иӄтисоди нисбатан гуркираб ривожланаётган Қозоғистонда ўз жонига ӄасд ӄилаётган ёшлар сони ӄўшни Ўзбекистон ё Туркманистондан кўпроӄ?

Суҳбатдошларимиздан ҳеч бири бу саволга жавоб бера олмади.


Афтидан, жавобни ҳисоботни тайёрлаш методикасидан топиш мумкин. Гап шунда-ки, ҳисоботни тайёрлаш учун ЮНИСЕФ жамғармаси статистик маълумотларни ҳукуматлардан олади. Демак, Ўзбекистонда суиӄасдга оид маълумотларни ЮНИСЕФга Ўзбекистоннинг Статистика Давлат ӄўмитаси юборади. Ўзбекистондаги расмий маълумотлар реал воӄеликни наӄадар акс эттиради, деган саволга жавобни, азиз ўӄувчи, ўзингиз ҳам билсангиз керак.

Суиӄасд бўйича МДҲдаги етакчи давлатлардан бири – Қозоғистонда эса ЮНИСЕФ жамғармаси шу пайтгача суиӄасд омиллари бўйича ҳеч ӄандай тадӄиӄот ўтказмаган.

”Афсуски, биз бугунги кунгача бу йўналишда ҳеч ӄандай тадӄиӄот ўтказмаганмиз. Аммо бу жуда ӄизиӄарли масала. Балки, келажакда суиӄасд омилларини ўрганармиз”, - дейди ЮНИСЕФ ташкилотининг Астанадаги ваколи Октавиан Бивл.

ЮНИСЕФнинг Женевадаги ходимаси, МДҲ бўйича масъул Анжела Хоук эса суиӄасд ҳолларини камайтириш маӄсадида минтаӄа ҳукуматлари билан ҳамкорлик йўлга ӄўйилганини айтади:

”Биз ёшларга оид турли лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Биз фаолият юритадиган ҳар бир мамлакатда асосий ҳамкоримиз – ҳукуматдир. Масалан, Ўзбекистонда она ва болага оид катта дастуримиз бор. У ҳукумат томонидан бажарилади.
XS
SM
MD
LG