Линклар

logo-print

Ироқ жамоатчилиги экстремистлар томонидан 9 октябрь куни ўғирлаб кетилган Маргарет Хасаннинг қатл этилишидан ғазабланаётганини билдирмоқда.

  • Сарвар Усмон

"Ал-Жазира" телекомпанияси гаровга олинган аёлнинг қатл қилинаётгани тасвирланган видеотасмани қўлга киритганини, бироқ уни намойиш қилмоқчи эмаслигини эълон қилди.
Британиянинг Бағдоддаги элчихонаси ана шундай кассета мавжуд эканлигини тасдиқлади.
Буюк Британия фуқароси Маргарет Хасан ироқлик эри билан узоқ вақт Ироқда яшаган. Ёши 59 га чиққан Маргарет Халқаро "Кеа" инсонпарварлик ташкилотининг Ироқ бўлимини бошқариб келаётган эди.
Маргарет Хасаннинг дўсти Хайдар ал-Чалабий бундай деди:

"У инсонпарварлик билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотининг шунчаки бир вакили эмас эди. У Ироқ халқининг дардини ҳис қила билар эди. Ироқликларга ёрдам қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилаётган эди. Бу чиндан ҳам катта йўқотиш бўлди. Мен чуқур қайғудаман," - деди қатл этилган Маргарет Хасаннинг дўсти.
XS
SM
MD
LG