Линклар

logo-print

Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингх бугун Кашмирга икки кунлик сафарини бошлади.

  • Сарвар Усмон

У Кашмир муаммоси бўйича олдиндан ҳеч қандай шарт қўймаган ҳолда музокаралар бошлашга тайёр эканлигини билдирди.
"Ҳукуматимиз Покистон билан тинч мулоқот олиб бориш тарафдори. Биз барча йирик муаммоларни ҳал қилиб олишимиз лозим. Биз қўядиган ягона шарт – Исломобод билан аввал келишиб олганимиздай, исломчи жанггарилар Кашмирнинг Покистон назоратидаги қисмидан биз томонга ўтмаслиги керак," - деди Сингх

Бугун эрталаб у Сринагар шаҳри стадионида чиқиш қилиши керак эди. Сингх етиб келгунича маҳаллий исломчи экстремистлар билан Ҳиндистон хавфсизлик кучлари аскарлари ўртасида отишма бошланиб кетди. Икки жангарини ўлдирилди. Икки аскар ва маҳаллий аҳолидан бир киши яраланди.
Ҳиндистон ўзининг Кашмирдаги ҳарбийларини босқичма-босқич олиб чиқиб кетмоқчи. Бугун бу ҳудуддан минг нафарга яқин ҳарбий хизматчи олиб чиқилди.
XS
SM
MD
LG