Линклар

Бугун эрталаб АҚШ ҳарбийлари Фаллужа шаҳри устидан тўла назорат ўрнатганлари тўғрисида хабар берган эди. Кейинги хабарларга қараганда шаҳарда АҚШ ҳарбийлари ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувлар кун бўйи давом этди.

  • Сарвар Усмон

Исёнчиларнинг баъзи гуруҳлари шаҳарнинг жанубий мавзеларида ҳаракат қилмоқда. Улар, шунингдек, Фрот дарёсидан сузиб ўтиб, шаҳарнинг шимолий қисмига қайтган.
Ироқнинг бошқа бир шаҳри – Мосулда ҳам ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Ўтган ҳафтада жанггарилар бу ердаги барча полиция маҳкамаларини эгаллаб, шаҳарнинг бир неча мавзеида ўрнашиб олган эди. Мосулда комендантлик соати жорий этилган. Дажла дарёси устидаги кўприклар тўсиб қўйилган.
Бағдод яқинида бугун гаровда ушлаб турилган юк машинаси ҳайдовчиси озод қилинди. Ҳайдовчи даволаниш учун АҚШ ҳарбий базасига юборилди. Уни озод қилиш пайтида 4 жанггари қўлга олинди.
Ироқнинг яна бир шаҳри – Байжида исёнчилар Америка блокпости олдида мина ўрнатилган машинани портлатиб юборди. 10 киши нобуд бўлди. Уларнинг ҳаммаси маҳаллий кишилар. 9 киши, шу жумладан америкалик 3 аскар яраланди.
XS
SM
MD
LG