Линклар

logo-print

Бугун Европа парламенти Еврокомиссиянинг янги таркибини эълон қилди.


Комиссия таркибида Европа Иттифоқига аъзо ҳар бир давлатдан биттадан, жами 25 аъзо бўлиши жоиз. Комиссия аъзолари аслида 1 ноябрдан иш бошлаши керак эди. Бироқ, Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Барроза унинг биринчи таркибига айрим ўзгартиришлар киритишга мажбур бўлди.
Бугун Европарламентда бўлиб ўтган йиғилишда парламент депутатларининг 66 фоизи Барроза киритган ўзгартиришларни тасдиқлади. Бу ҳақда Жозе Мануэл Баррозанинг ўзи бундай деди:
“Комиссиянинг янги таркиби душанба кунидан иш бошлаши мумкин. Эндиликда Европарламент ва Еврокомиссиянинг бир-бирини чуқур тушунган ҳолда ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориши учун мустаҳкам пойдевор қурилди”.
XS
SM
MD
LG