Линклар

Миср ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Ғазо минтақаси билан чегарада содир бўлган отишма учун Исроилни айбламоқда.


Бугун тонгда Исроил танкларидан бири Мисрнинг Ғазо минтақаси билан чегарадош ҳудудига қарата ўт очди. Оқибатда Мисрнинг уч нафар ҳарбийси қурбон бўлди.
Исроил радиоси хабарига кўра, Миср ҳарбийларини Фаластин жанггариларига ўхшатган исроиллик аскарлар адашиб ўт очган.
Исроил армияси вакили Шарон Файнголд бўлиб ўтган ҳодисадан чуқур афсусда эканини билдирди.
“Биз ҳодисадан чуқур қайғудамиз ва хатолик туфайли Мисрнинг уч ҳарбийси нобуд бўлганидан жуда афсусдамиз. Биз ҳодиса сабабларини ўрганишни давом эттираяпмиз”.
Мисрнинг МЕНА ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил бош вазири Ариэл Шарон Миср президенти Ҳусни Муборакка қўнғироқ қилиб, бўлиб ўтган ҳодиса учун узр сўраган.
Ҳозирда ҳар икки давлат ҳарбий қўмондонлиги ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
XS
SM
MD
LG