Линклар

Бугун Абхазия парламенти президентликка номзод Сергей Багапш тарафдорлари ҳаракатларини давлат тўнтариши уюштиришга уриниш, деб ҳисоблаш мумкин эмас, деб баёнот берди.


Сергей Багапш тарафдорлари мана бир неча кундирки Абхазия ҳукумати биносини эгаллаб турибдилар. Абхазия парламенти — Халқ йиғини раиси томонидан бугун имзоланган ҳужжатда мамлакат аҳолиси тартибни сақлаш ва қонунларга амал қилишга чақирилган.
Абхазия президенти Владислав Арзинба ва бош вазир Нодар Хашба Сергей Багапшни 12 ноябр куни Сухуми шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбламоқда. Ўша кунги тартибсизлар вақтида рўй берган отишма туфайли таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси ва олим Тамара Шакрил ўлдирилган. Кўплаб одамлар эса жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG