Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:40

Отаназар Орипов: Муаммолар демократия шароитидагина ҳал бўлади


Тўлқин 19 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Ислом Каримов ва Сапармурот Ниёзов ўртасида музокара бўлиб ўтади. Унда ўзаро ҳамкорлик масалалари, сўнгги йилларда вужудга келган муаммоларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиянинг Қашқадарёдаги вакили, журналист Тўлқин Қораевнинг сўзларига қараганда, мустақилликдан кейин икки давлат ўртасида қизғин ҳамкорлик кўзга ташланмаган. 2002 йил 25 ноябрда С.Ниёзовга гўёки суиқасд уюштирилгандан кейин Туркманистон-Ўзбекистон муносабатлари ҳаддан ташқари совуқлашган. Чунки Туркманистон томони Ўзбекистонни суиқасд иштирокчиларини ўз ҳудудидан ўтказиб юборганликда айблаган.

Кузатувчиларнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ҳозирги энг долзарб муаммолар чегара масаласи, сув, энергетика ва қазилма бойликларидан фойдаланишда юзага келган. Ўртада муаммо келтириб чиқараётган объектларнинг энг асосийлари Туямўйин сув омбори, Кўкдумалоқ нефть кони, Қарши магистрал каналидир.

Т.Қораевнинг таъкидлашича, Қарши магистрал канали ўзбек-туркман муносабатларидаги энг муҳим омиллардан биридир. Амударёнинг Туркманистон ҳудудидан ўтувчи қисмидан 6 та насос станцияси ёрдамида сув оладиган бу канал Қашқадарё вилоятининг еттита туманини сув билан таъминлайди. Насос станцияларини қуролланган ўзбек милицинерлари қўриқлаши Туркманистон томонининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

“Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназаров Ориповнинг фикрича, Бухородаги учрашувда икки давлат ўртасидаги муаммолар узил-кесил ҳал этилишига асос йўқ. Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларидаги совуқлик ҳар икки мамлакатда олиб борилаётган нотўғри сиёсат натижасидир. Бу муаммолар демократик идора усулига ўтилгандагина тўлиқ ечилади.
XS
SM
MD
LG