Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:06

Акмал Саидов марказ иши фаол эмаслигини тан олди


Шайбон 18 ноябрь куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида “Ташаббускор гуруҳларнинг сайлов кампанияси давомидаги фаолияти” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда дастлаб сўз олган маърузачилар ташаббус гуруҳларининг сайловда иштирок этиш ҳуқуқлари, икки палатали парламентнинг афзалликларига тўхталди. Улардан сўнг сўзга чиққан Франция ва Буюк Британиядан келган мутахассислар ўз мамлакатларидаги икки палатали парламентнинг фаолияти, сайлов ўтказиш тартиби ҳақида гапирди.

АҚШ миллий демократия институтининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Ричард Глоуб Ўзбекистонда ташаббус гуруҳлари дуч келган муаммоларга тўхталди.

“Яқинда биз кутилмаган ҳолатларга, яъни ташаббус гуруҳлари рўйхатдан ўтишда носамимий муносабатларга учрагани, ҳатто уларга қаршиликлар бўлаётганидан хабар топдик. Масалан, ташаббус гуруҳларининг йиғилишлар ўтказишига рухсат берилмаган. Қолаверса, бу гуруҳлар томонидан йиғилган имзоларни текширишда милиция ва хавфсизлик хизмати ходимларининг ёрдамидан фойдаланилмаслиги лозим. Дунёда имзоларни ўрганишнинг содда механизмлари мавжудки, Ўзбекистонга шу тажрибага мурожаат қилса, мақсадга мувофиқ бўлади”, деди Р.Глоуб.

Р.Глоубнинг бу эътирозлари Мустақил номзодларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Акмал Саидовни бефарқ қолдирмади. Унинг айтишича, сайловолди кампанияси даврида 120 сайлов округида 165 та ташаббус гуруҳи тузилган. Уларнинг фақат учтасини рўйхатга олиш рад этилган. Ҳатто улардан бири – Наманган вилоятида ташкил этилган ташаббус гуруҳи судга мурожаат қилиб, сайлов комиссиясининг рад жавоби асоссизлигини исботлай олган ва рўйхатга олинган.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Пэр Нурмарк А.Саидовнинг атиги иккита ташаббус гуруҳи рўйхатга олинмагани тўғрисидаги гапларида бироз ноаниқлик борлигини таъкидлади.

“Мен бир нечта шундай ҳолат ҳақида эшитдим. Бу ҳақда изоҳ сўраб, Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилдим. Ҳозир МСКдан жавоб кутяпман”, деди П.Нурмарк.

А.Саидов рўйхатга олинмаган ташаббус гуруҳлари сони аслида у айтганидан кўп эканини инкор қилди. Унинг айтишича, бу ҳақдаги гап-сўзлар шунчаки миш-миш, холос.

А.Саидов “Озодлик” мухбирининг у бошқараётган марказ фаолиятидан кўпчилик ташаббус гуруҳлари бехабар қолгани марказнинг фаол эмаслиги билан боғлиқ эмасми, деган саволига қуйидагича жавоб берди:

“Марказ мустақил номзодлар кўрсатилиши арафасида ўз ишини фаоллаштиради. Агар бу ҳақда кўпчилик эшитмаган бўлса, балки марказнинг айбидир. Буни тан олиш керак. Ташкилий нуқтаи назардан имкониятимиз партияларники каби катта эмас”.
XS
SM
MD
LG