Линклар

Президент Владимир Путин Россия Совет Иттифоқи давридаги тоталитар тузумга қайтмаслигига ишончи комил эканлигини айтди.


ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг Путинга асосланиб билдиришича¸ унинг мақсади анархиясиз демократия барпо этишдир.
Путинга кўра¸ Россияда демократик жамият қуриш учун мамлакат ҳудудида яшовчи турли халқ вакилларининг ҳаëт тарзи¸ анъаналари ва жамиятнинг тараққиëт даражасини ҳисобга олиш керак бўлади.
Путин ушбу сўзларини Сантяго саммити олдидан Чили журналистларга баëн қилди. Сантягода Осиë-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик форумига аъзо 21 давлат раҳбарининг саммити бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG