Линклар

Қирғизистон Олий суди туман судининг мухолифат раҳбари Феликс Қулов келаси йили ўтказиладиган президентлик сайловидан кейинга қадар ҳибсда қолади¸ деган қарорини маъқуллади.


Инсон ҳуқуқлари фаоли Тўлекан Исмоилованинг билдиришича¸ Қулов 2005 йилнинг 12 ноябригача қамоқда қолиши мумкин. Қулов шу йил июл ойида муддатидан олдин озод этилишини сўраб туман судига мурожаат қилган эди. "Ор-номус" партияси раҳбари¸ собиқ вице-президент Қулов вазифасини суиистеъмол қилганликда айбланиб¸ 2000 йилда 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Ҳукуқ ҳимоячиларига кўра¸ Қулов сиëсий сабабларга кўра озодликдан маҳрум этилган.
XS
SM
MD
LG