Линклар

logo-print

Россиядаги йирик нефт компанияси ЮКОСнинг маълум қилишича¸ федерал солиқ идораси ЮКОС тақрибан 6 миллиард доллар миқдорида қўшимча солиқ тўлаши лозимлигини билдирган.


Компания матбуот вакили Ҳуго Эриксеннинг бугун айтишича¸ Солиқ вазирлиги даъвосига кўра¸ бу 2003 йил ҳисобидан тўланмаган солиқдир. Бу билан компаниядан талаб қилинаëтган солиқлар миқдори 24 миллард долларга етади.
Айни пайтда бугун Россия ҳукумати ЮКОСнинг асосий ишлаб чиқариш қисми – "Юганскнефтегаз" 19 декабрда ким ошди савдосига қўйилишини маълум қилди. Унинг бошланғич нархи 8 миллиард 650 миллион доллар атрофида бўлади.
XS
SM
MD
LG