Линклар

logo-print

Бугун Ироқ ҳарбий кучлари жума намозидан кейин суннийларнинг Бағдоддаги Абу Ҳанифа масжидига бостириб кирди.


Ассошиэйтед пресс ахборот агентлигининг воқеа гувоҳларига асосланиб билдиришича¸ ҳужум оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва тақрибан 40 одам қўлга олинган.
Масжидга қилинган ҳужум сабаблари айтилгани йўқ. Маълум бўлишича¸ Абу Ҳанифа масжиди анчадан буëн Америкага қарши кайфиятдаги одамлар билан ҳамкорлик қилиб¸ собиқ режимни қўллаб-қувватлаб келган.
Айни пайтда бугун Бағдодда миналаштирилган машина портлатилгани оқибатида бир полиция ходими ҳалок бўлди¸ бошқа бир неча полициячи жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG