Линклар

logo-print

Буш маъмурияти якшанба куни Украинада ўтказиладиган президентлик сайловининг иккинчи даврасини демократик андозаларга мос равишда амалга оширишга чақирди.


Оқ уй баëнотида айтилишича¸ агар сайлов эркин ва адолатли ўтказилмаса¸ Украинанинг НАТОга қўшилиш йўлидаги интилишларига путур етиши мумкин.
Маълум бўлишича¸ сайлов жараëнини кузатиб бориш учун АҚШ ва Россиянинг юқори мартабали расмийлари Киевга боришди. АҚШ делегациясига Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раиси сенатор Ричард Лугар ва Россия делегациясига Дума раиси Барис Гризлов бошчилик қилмоқда
Сайловнинг биринчи даврасида номзодлардан Бош вазир Виктор Янукович ҳам ва мухолифат раҳбари Виктор Юшченко ҳам 39 фоиздан овоз қозонган эди.
XS
SM
MD
LG