Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:13

АҚШ украиналик расмийга кириш визасини бермай, сайловолди ўйинига аралашяптими?


Фарангис Саид Якшанба куни Украинада президентлик сайловининг иккинчи – якуний босӄичи бўлиб ўтади. Унда ҳозирги Бош вазир Виктор Янукович собиӄ Бош вазир, мухолифат етакчиси Виктор Юшенко билан беллашади. Сайловга икки кун ӄолганида, АҚШ Давлат Департаменти Януковичга яӄин бўлган украиналик депутат ва тадбиркор, Януковичнинг сайловолди кампаниясига маблағ ажратган Григорий Суркисга АҚШга кириш учун виза бермасликка ӄарор ӄилди. Мана шу ҳодисалар ортида ӄандай сабаблар борлиги ҳаӄида ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз.

СУ: Фарангис, маълумки, Украинанинг ҳозирги президенти Леонид Кучма ҳам, Россия президенти Путин ҳам Украинанинг кейинги президенти этиб Янукович сайланишини хоҳлайди. АҚШ ва умуман Ғарб эса Юшенкони ӄўллаб-ӄувватлаяпти. Хўш, Януковичга яӄин расмийга виза берилмаслиги АҚШ ҳукумати ҳам сайловолди ўйинига аралашаётганидан дарак бермаяптими?

ФС: Сарвар ака, бу савол барчани ӄизиӄтирмоӄда. Албатта, сайловларга икки кун ӄолганида Григорий Суркисга визанинг берилмаганини эшитган ҳар бир одам бу ҳодиса сайлов билан боғлиӄ, деган тахмин ӄилса керак.

Аммо Жоржета Пуршонинг Озодлик радиосига билдиришича, бундай ҳодисалар тез-тез бўлиб туради. Пуршо - Вашингтонда жойлашган Стратегик ва халӄаро тадӄиӄотлар марказининг Шарӄий Европа бўйича таҳлилчиси. У Украина расмийларига АҚШ визасининг ваӄти-ваӄти билан берилмаслигига Киев расмийлари ўрганиб ӄолган, деб айтади:

”АҚШ маъмурияти Украинага маълум сигнал юбораётган бўлиши мумкин, аммо украиналиклар бундай сигналга ўрганиб ӄолган. Суркис АҚШ визасини ололмаган биринчи украиналик эмас. Киев расмийлари бунга эътибор ҳам беришмаяпти,” - дейди Жоржета Пуршо.

СУ: Фарангис, АҚШ Давлат Департаменти Суркисга виза бермаганини ӄандай тушунтирди?

ФС: Маълумки, АҚШ Давлат Департаменти хорижий давлатларнинг коррупцияга аралашганликда гумон ӄилинган расмийларига виза бермаслик салоҳиятига эга. АҚШ расмийларининг билдиришича, Суркисга ҳам айнан шу гумон билан АҚШ визаси берилмаган. У Януковичнинг сайловолди кампанияси жараёнида коррупцияга аралашган, деган гумон бор.

АҚШ Давлат департаментининг исмини ошкор этишни истамаган бир ходимининг Озодлик радиосига билдиришича, Суркис баробарида яна бир гуруҳ расмийларга АҚШ визаси берилмайди.

Улар - парламент депутати ва ҳозирги Президент Леонид Кучманинг куёви Виктор Пинчук, Кучма маъмурияти раҳбари Виктор Медведчук, Ички ишлар вазири Никола Билокин ва Бош прокурор Геннадий Васильевлар бўлиб, уларнинг бари ҳозирги Президент Кучма ва у ӄўллаб-ӄувватлаётган Виктор Янукович тарафдорлари ҳисобланади.

СУ: Вашингтонлик мутахассис бу биринчи ҳодиса эмас, деб айтди. Яъни коррупцияда гумон ӄилинган Украина расмийларига бундан олдин ҳам АҚШ визаси берилмаган. Киев расмийлари вазиятни ўзгартиришга ҳаракат ӄиляптими?

ФС: Таҳлилчи Жоржета Пуршонинг билдиришича, ҳаӄиӄатан ҳам, нафаӄат ҳозирги АҚШ президенти Жорж Буш, балки Билл Клинтон даврида ҳам жуда кўп Украина расмийлари АҚШга киритилмаган. Яъни бу икки давлат ўртасидаги одатий амалиётга айланиб ӄолган, деб фикр билдиради вашингтонлик мутахассис.

Айни ваӄтда мана бу хабар АҚШ ҳукумати учун Украинадаги сайловлар очиӄ ва адолатли ўтиши муҳимлигидан дарак бермоӄда. 20 ноябр куни президент Жорж Буш агар сайловлар очиӄ ва адолатли ўтмай, Украинада фирибгарлик ва коррупцияга ӄўл урган сиёсатчи ҳокимиятга келса, АҚШ Украина билан муносабатларини ӄайта кўриб чиӄиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG