Линклар

Кўзи ожизлар сайловдан умидвор эмас


Ишонч Норасмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда қарийб 40 минг нафар кўзи ожиз бор. “Озодлик” мухбири билан суҳатда бўлган кўзи ожизлар мамлакатда ўтказиладиган парламент сайловига ишончсиз эканини билдирди.

Кўзи ожизларнинг сўзларига қараганда, бирорта депутат шу пайтгача бу тоифадаги ногиронлар муаммоси билан қизиқиб кўрмаган. Айни пайтда бўлажак парламент сайловига тайёргарлик кўраётган номзодлар ҳам кўзи ожизлар билан учрашишга, уларнинг яшаш шароитини ўрганишга шошилаётгани йўқ.

“Меҳр-мурувват йили деб эълон қилинган жорий йилда кўзи ожиз ногиронларнинг ҳаёт кечириши анча қийинлашди. Чунки уларнинг коммунал хизматлар учун ҳақ тўлашдаги, транспортдаги имтиёзлари бекор қилинди. Соғлиқни сақлаш масаласида ҳам кўрларга эътибор йўқ. Ногиронлик ҳақида гап кетганда кўзи ожизлар четлаб ўтилади. Гўёки кўзи ожизлар ногирон эмасдек”, - деди мазкур қатлам вакиллари.

Кўзи ожиз тадбиркор Абдуманнон Холжўраевнинг фикрича, қашшоқлар армиясини шакллантирган мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловдан самара кутиш керак эмас. Қонунсиз давлатда қонуний сайлов ўтказилишини кутиш мантиқсизликдир.
XS
SM
MD
LG