Линклар

Бугун Россиянинг Сахалин оролида 3 минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтди.

  • Ҳасанжон

Намойишчилар Курил оролидан иккитасининг Японияга берилишига норозилик билдириб, Президент Владимир Путинни Конституцияга зид иш қилмасликка чақирди.
Ўтган ҳафта Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳукумат Курил оролларидан иккитасини Японияга қайтариш масаласини муҳокама қилаётганини билдирган. Мазкур ороллар иккинчи жаҳон урушининг сўнгги кунларида совет қўшинлари томонидан босиб олинган.
Лавровга кўра, Россия 1956 йилда Япония билан эришилган шартномадаги ўз мажбуриятини бажаради. Қарийб ярим асрлик шартномада Россиянинг Япония билан тинчлик тўғрисидаги шартнома имзоланиши эвазига тўртта Курил оролининг иккитаси Японияга қайтарилиши керак.
XS
SM
MD
LG